Автотест монополияси даври тугади

Бугундан бошлаб нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳам автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлди.
Мазкур қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил февраль ойидаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган эди.
Шу пайтгача юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича алоҳида ҳуқуқ «Автотест Репорт» МЧЖ ва устав фондидаги камида 51 фоиз ҳиссаси(акцияси) «Автотест Репорт» МЧЖга тегишли бўлган ташкилотлар эга эди.
Қолаверса, мазкур фаолият билан давлат муассасалари ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Тошшаҳартрансхизмат», «Транскасб» ташкилотлари, Автомобилчилар кўнгиллилар жамияти ҳам шуғулланиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг