Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига чекловлар киритилмоқда

12:51 18 Февраль 2024 Жамият
519 0

Архив фото

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан маълум қилинди.

Вазирлик ахборотида айтилишича, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер