Автобусда ноанъанавий хизмат кўрсатилмоқда
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи Online”. Темур Эшбоев/Навоий. Навоий вилоятида иккита автобус аҳолига ноанъанавий хизмат кўрсатмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги агентликнинг Навоий вилоят бошқармасига аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун 2 та автобус топширди.
Илгарироқ бошқарма тизимидаги шаҳар ва туманлар давлат хизматлари марказлари “Дамас” автомашиналари билан таъминланган эди. Эндиликда хизмат сифатини ошириш ва тезкор давлат хизматлари кўрсатишда автобуслар анча қулай бўлмоқда.
Боиси мижоз эндиликда автобус салонида қабул қилиниб, унга компьютер, принтер, интернетга уланиш мосламасидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур транспорт воситасида сайёр касса, нотариус, фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш ва бошқа банк хизматлари ҳам кўрсатиш имкониятлари мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг