Австрия коронавирусга қарши мажбурий эмлашни тўхтатди

01:03 10 Март 2022 Дунё
1069 0

Иллюстратив фото

Австрия ҳукумати мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонунни тўхтатиб туришга қарор қилди. 

Бу ҳақда Европа ишлари ва конституция бўйича вазир Каролин Эдтштадлер маълум қилди. Сиёсатчининг таъкидлашича, махсус экспертлар комиссияси "COVID-19"га қарши мажбурий эмлашдан вақтинчалик воз кечишни тавсия қилган.

«Соғлиқни сақлаш вазири билан маслаҳатлашувлардан сўнг биз комиссия таклифига амал қилиш ва шунга кўра мажбурий эмлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», дейди у.

Австрияда жорий йилнинг 20 январь куни коронавирусга қарши мажбурий эмлашни жорий этиш тўғрисидаги қонун қабул қилинган эди. Бу тартиб Австрияда рўйхатдан ўтган 18 ёшдан ошган барча фуқаролар учун амал қилиши назарда тутилган. Унга кўра, вакцина олмаганлар шу йилнинг 15 мартигача "COVID-19"га қарши эмланиши керак эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер