Aвстралиядаги ўрмон ёнғини ўнлаб турар-жой биноларини вайрон қилди

18:14 02 Февраль 2021 Дунё
1675 0

Ўрмон ёнғини Aвстралиянинг ғарбий қирғоғида жойлашган ўнга яқин турар-жой биноларини вайрон қилди. Бу ҳақда»WA Today” нашри хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, ўрмон ёнғини аҳоли яшайдиган жойларга яқинлашиб, Суон шаҳридаги 30 га яқин турар-жой биноларини вайрон қилган. Натижада Ғарбий Aвстралиянинг 400 га яқин аҳолиси эвакуация қилинган.

Минтақавий ўт ўчириш хизмат комиссари Крейг Уотерснинг сўзларига кўра, ёнғин майдони 60 км га етган. Ёнғинни ўчиришга 300 дан ортиқ қутқарувчилар жалб қилинган, уларга кўнгиллилар ва ёввойи табиат ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш департаменти ходимлари ёрдам беришмоқда.

Ёнғинни ўчиришга кучли шамол ва қуруқ иссиқ об-ҳаво тўсқинлик қилмоқда. Маълум бўлишича, ҳозирда ёнғинни ўчиришнинг имкони бўлмаган. Ёнғинда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер