Атоқли шоирга эҳтиром

14:48 20 Ноябрь 2024 Жамият
276 0

Элёр ҲАЙДАРОВ/“Халқ сўзи”. Мамлакатимизда миллий адабий меросга сезиларли даражада улуш қўшган, халқимиз маърифатини юксалтириш йўлида ижод қилган ҳамда беназир асарлари билан қалбларга зиё уруғини эккан атоқли шоир ва ёзувчиларнинг тантанали юбилей маросимлари ўтказиш анъанага айланган.

Айни кунларда давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланаётгани сўзларимиз тасдиғидир.

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида сана муносабати билан адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда ёзувчи-шоирлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда шоирнинг миллий маданиятимиз ва адабиётимизни ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари орасидаги биродарликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани таъкидланди.

— Ажиниёз халқларимизнинг севимли фарзанди, улуғ шоир ва адиб, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Пайзибой Раманов. — Унинг ижодини ўқиб-ўрганиш, тарғиб этиш ворислик вазифамиздир. Албатта, бўлиб ўтаётган бундай тадбирлар мамлакатимизнинг ижодкорга бўлган юксак эътибори, шунингдек, Президентимизнинг қорақалпоқ элига ғамхўрлигининг ҳам яққол намунасидир.

Тадбир давомида шоир шеърлари ўқилди. Ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер