“Атлетико Мадрид” ва ПСЖ ярим финалга йўл олди
Кеча, 14 апрель куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Барселона“ жамоаси сафарда “Атлетико Мадрид” меҳмони бўлди.
Учрашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблардан Ламин Ямал ва Ферран Торрес муаллифлик қилди. “Атлетико”нинг жавоб голи эса Адемола Лукман ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа “Барселона” жамоаси муҳим ўйинда ғалаба қозонган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.
Куннинг иккинчи ўйинида эса мусобақанинг амалдаги чемпиони Франциянинг ПСЖ клуби сафарда “Ливерпуль” меҳмони бўлди. Учрашув “парижликлар“нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган ҳар икки голга Усмон Дембеле муаллифлик қилди. Шу тариқа ҳар икки баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ПСЖ жамоаси Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг