“Астон Вилла”дан ғалаба, “Порту”дан дуранг

09:20 10 Апрель 2026 Жамият
163 0

Кеча, 9 апрел куни футбол бўйича Европа лигаси мусобақасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда АПЛ вакили “Астон Вилла” жамоаси Италияда “Болонья” меҳмони бўлди. Учрашув “инглизлар”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Олли Уоткинс (2 та) ва Эзри Конса муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи эса Жонатан Роу ҳисобига ёзилди.

Бундеслиганинг ўтган турида сал қолса, “Бавария”ни мағлуб этишга яқин келган “Фрайбург” эса Европа лигаси доирасида Испаниянинг “Сельта” клубини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда Маттиас Гинтер, Ян-Никлас Бесте ва Винченцо Грифо муаллифлик қилди.

Куннинг сўнгги ўйинида эса Португалиянинг “Порту” жамоаси ўз майдонида АПЛ вакили “Ноттингем Форест” клубини қабул қилди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга мезбонлардан Вильям Гомес муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи эса автогол сифатида Мартин Фернандеш ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер