Асосийси — аҳоли розилигига эришиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятов ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги мутасаддилар Фарғона вилоятида аҳоли билан учрашув ўтказди. Унда юртдошларимизни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Хусусан, чекка қишлоқлар ва маҳаллалар қиёфасини тубдан яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир.
Учрашув давомида фарғоналиклар бу борадаги кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирилиб, уларга жорий йилда амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Бунда бош омил аҳоли розилигига эришиш эканлигига алоҳида урғу берилиб, ўз ўрнида уларнинг бу борадаги таклифлари ҳам тингланди.
Маълумот ўрнида: Фарғона вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 94,2 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан - 98%) миқдорида маблағлар молиялаштирилишига ва 88,1 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-92%) миқдорида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилган. Ушбу ишлар натижасида жами 110 минг нафардан ортиқ аҳоли ичимлик сув таъминланиб, 20 минг нафардан ортиқ аҳолига оқова сув хизмати кўрсатила бошланди.
«Обод қишлоқ» дастури доирасида 2021 йил 1 январь ҳолатига 1,46 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-88%) миқдорида маблағлар молиялаштирилишига ва 1,33 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-80%) миқдорида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилди.Ушбу маблағлар ҳисобидан 96,2 км сув тармоғи ётқизилди.
«Обод маҳалла» дастури доирасида 2021 йил 1 январь ҳолатига 1,4 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-88%) миқдорида маблағлар молиялаштирилишига ва 1,34 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-85%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига эришилди.
Ушбу маблағлар ҳисобидан 34,1 км сув тармоғи ётқизилди.
Мазкур йўналишдаги ишлар жорий 2021 йилда ҳам муносиб давом эттирилиб, ичимлик ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги қарорига асосан 20 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 77,0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ва ушбу маблағлар доирасида жами 63,5 км ичимлик ва оқова сув тармоғи, 15 дона ичимлик ва оқова сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг