“Ашхобод” сайилгоҳида очиқ осмон остида концерт дастури намойиш этилди

15:22 07 Май 2018 Маданият
2344 0
Фото: "Халқ сўзи online"

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси алоҳида ҳарбий наъмунали-кўргазмали оркестори ва Миллий гвардия ихтиёридаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат лицейи пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларга навбатдаги очиқ осмон остидаги концерт дастурини ҳавола этди. 

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган навбатдаги маданий тадбирга бу гал янгича қиёфа касб этган “Ашхобод” сайилгоҳи мезбонлик қилди. Концерт давомида янграган куй-қўшиқларда Ватанни севиш, ҳарбий ватанпарварлик ғоялара тараннум этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, концертни мингдан ортиқ томошабинлар кузатиб борди. Бундай маданий тардирларни Тошкент шаҳридаги бошқа истироҳат боғларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер