Асакаликлар томорқадан беш мартагача ҳосил оладилар
Фото: "Халқ сўзи"
Андижон вилоятида табиатан омилкор аҳоли томорқадан тўрт марта ҳосил олиб, бир парча ерни ҳам мўмай даромад манбаига айлантириши одатий ҳол саналади. Қизиғи, томорқа деҳқончилигининг хадисини олган асакаликлар эккан сабзавоту полизларидан беш мартагача ҳосил олишнинг уддасидан чиқмоқдалар.
–15 сотих томорқам бор,– дейди “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи Бозорбой Собиров. – Ҳозирда иссиқхона шароитида булғор қалампири етиштиряпман. Иссиқхонани маҳаллий шароитга мослаб, “термос” усулида қурганман. Шунинг учун фақат қиш қаҳратонидагина иситаман.
Бозорбой ака ҳар йили томорқасидан беш маротаба ҳосил олади. Йиллик даромади эса 180 миллион сўмни ташкил этмоқда. Эплаганга элакда сув, деб шуни айтсалар керак-да!
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг