Асака тумани ҳокимлиги юрисконсульти фирибгарлик жинояти устида ушланди

19:24 28 Апрель 2022 Жамият
1185 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан Асака туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳокимлигининг юрисконсульти Х.Қ. “Қ.Н.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Н.нинг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Н.М.” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Қ.Н.” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, ўз хизмат хонасида олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер