Арнасойда енгил конструкцияли дўконлар иш бошлади
Арнасой тумани аҳолисига янада қулайликлар яратиш, туманни ўзида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини шу ердаги аҳолига арзонроқ сотиш мақсадида туман деҳқон бозори атрофида енгил конструкцияли савдо дўконлари тармоқлари қуриб фойдаланишга топширилди.
Туманнинг бир қисми Айдар-Арнасой кўллар тизими билан уланиб кетган бўлса яна бир қисми кенг экин майдонлари, Мирзачўл ва Зафаробод туманларини билан боғланиб кетган. Кейинги уч йилда туманда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туман маркази ва унинг маҳаллалари кишини ҳаваси келадиган даражада ўзгаришига олиб келинди.
— Туман маркази обод бўлиши билан бир қаторда бу ерда доимий яшовчи ва кўчиб келувчилар сони орта бошлади, — дейди тадбирда иштирок этган Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрам Узоқов. — Туманга кўллар тизими яқин бўлгани учун туристик йўналиш имкониятлари ҳам ўз мевасини бера бошлади. Меҳмонлар ва туман аҳолиси янги дўконлар имкониятларидан фойдаланиб арзонлаштирилган ва энг асосийси туманни ўзида етиштирилган маҳсулотлардан харид қилишади.
Янги қурилган ва мунтазам ишлашга мўлжалланган енгил конструкцияли савдо ярмаркалари кейинги босқичлари туманнинг бошқа маҳалла фуқаролар йиғиларида қуриш ишлари режалаштирилган.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг