Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбойжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёр — Пашинян
Бош вазир “агар арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланса, минтақани Озарбойжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёрлигини” таъкидлаб, Озарбойжон билан тинчлик шартномаси матни бўйича тез орада келишувга эришилишига умид билдирган.
Аслини олганда, Тоғли Қорабоғ Озарбойжоннинг бир қисми, лекин у ерда минтақа аҳолисининг кўпчилиги арман.
Қорабоғ можароси 1988 йил февралида Тоғли Қорабоғ автоном вилояти Озарбойжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилган пайтда бошланган бўлса, мана 30 йилдан ошибдики, икки давлат ушбу ҳудудни талашиб келади.
1992-1994 йиллардаги қуролли тўқнашувлар натижасида Озарбойжон Тоғли Қорабоғ ва унга туташ етти вилоят устидан назоратни йўқотди.
2020-йил сентябр ойида Тоғли Қорабоғда жиддий жанговар ҳаракатлар қайта бошланди. Тинч аҳоли орасида талофатларга олиб келди. Сулҳ тузишга бўлган учта уриниш муваффақияциз тугади, бироқ 10-сентябрга ўтар кечаси Боку ва Ереван Москва воситачилигида тинчлик шартномасини имзоладилар.
Ўтган йили эса Арманистон ва Озарбойжон Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи воситачилигида бўлажак тинчлик шартномасини муҳокама қила бошлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг