Арктикада ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилди — бундай ҳолат охирги бор 1971 йилда кузатилган

12:44 28 Июль 2020 Дунё
1120 0

Шимолий қутбдан 1300 километр узоқликда жойлашган Шписберген архипелагида олимлар метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳароратни қайд этишди.

Бу ҳақда Норвегия Метеорология институти хабар бермоқда.

«25 июль куни кечқурун (маҳаллий вақт билан соат 18.00да) Шписбергенда 21,7 даража ҳарорат қайд этилди, бу 1979 йилдаги кузатилган аввалги рекорддан 0,5 даражага кўп», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, архипелагдаги ҳароратнинг кўтарилишига иссиқлик тўлқини сабаб бўлган. Шу сабабли, рекорд ўрнатилишидан икки кун олдин, ҳарорат 21 даражадан ошган. Одатда, бу даврда ҳарорат 8 даражадан юқориламайди.

«Шписбергеннинг 2100 йилдаги иқлими» ҳисоботининг муаллифлари сўзларига кўра, аср охирига келиб архипелагдаги ўртача ҳарорат 7-10 даражага кўтарилади. Бунинг сабаби атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларининг кўпайиши бўлади.

Норвегия метеорологлари 1971 йилдан 2017 йилгача Шписбергенда ҳарорат аллақачон, айниқса, қишда, 3-5 даражага кўтарилганлигини маълум қилишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер