«Аралашадиганлар жуда катта бадал тўлайди»: Исроил мудофаа вазири баёнет билан чиқди

01:07 01 Март 2026 Дунё
1025 0

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эронга уюштирилаётган ҳужумлар юзасидан баёнет берди.

«Исроил таҳдид амалга ошадиган пайтни кутмади. Биз экстремист ва қотил режимнинг Исроил ва бутун дунёни хавф остига қўядиган имкониятларга эга бўлишининг олдини олиш учун ҳаракат қилдик», — дейди Кац ўз нутқида.

Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Исроилни йўқ қилиш билан таҳдид қиладиган ҳар қандай режим хавфсиз бўлмайди.

«Эрон режимининг ҳар бир элементи нишонимиздир. Вазиятга аралашишга уринаётган ҳар қандай душманимиз жуда катта бадал тўлайди», — деган мудофаа вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер