Араб коалицияси Ямандаги ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини маълум қилди

03:14 30 Март 2022 Дунё
3403 0

Фото: AP

Саудия Арабистони бошчилигидаги Араб коалицияси қўмондонлиги Ямандаги ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда SPA агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, бу ўзаро музокаралар муваффақиятига ёрдам бериши ҳамда Муборак Рамазон ойида Яманда тинчлик ўрнатиш,  хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ижобий муҳит яратиш керак. Тинчлик сулҳи 30 март куни соат 06:00 да бошланади.

Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Наиф ал-Ҳажраф Яман можаросида қатнашаётган томонларни Яманлараро музокаралар чоғида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган эди.

27 март куни Араб коалицияси ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахтига ҳаводан зарбалар берди. Зарба Яманнинг Ал-Худейда, Салиф ва Сана аэропортларидан, шунингдек, Ҳадда кварталидан қурол-яроғларни олиб чиқиш муддати тугаганидан кейин уюштирилди.

«Ҳусийлар Яман пойтахтининг ушбу дипломатик ҳудудидан қурол-яроғ тўплаш ва тинч аҳоли ортига яшириниш учун фойдаланмоқда», дейилади коалиция баёнотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер