АҚШнинг Миллий меҳнат хавфсизлиги ва саломатлиги институтини барча ходимлари ишдан бўшатилди
Архив фото
АҚШ Миллий меҳнат хавфсизлиги ва саломатлиги институтининг деярли барча ходимлари жума куни ишдан бўшатилган. Бу ҳақда CBS телеканали ишдан бўшатилган амалдорлар ва ходимларга таяниб хабар тарқатди.
Таъкидланишича, ушбу институт АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг бўлими ҳисобланади.
«Миллий меҳнат хавфсизлиги ва саломатлиги институтининг деярли барча ходимлари жума куни ишдан бўшатилди. Бу янги хавфсизлик воситаларини тасдиқлашдан тортиб ўт ўчирувчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишгача бўлган дастурларнинг бекор қилинишига олиб келди», — дейилади телеканал хабарида.
Шунингдек, ёнғин бўлими ходимлари томонидан етказилган жароҳатларни текшириш бўйича сўровлар аллақачон тўхтатилган ва Техас мактабларига қизамиқ тарқалишининг олдини олишга ёрдам бериш режаси ҳам бекор қилинган.
Қисқартиришлардан ҳамширалар, олимлар ва маъмурий ходимлар жабрланган. Қисқартиришлар ўт ўчирувчилар, кон ишчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш дастурлари ҳамда 2001 йил 11 сентябрдаги теракт жабрдийдаларига тиббий ёрдам кўрсатиш дастурларига ҳам таъсир кўрсатган.
Институт ходимларининг келажагига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг