АҚШдаги савдо марказларидан бирида юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

20:01 07 Май 2023 Дунё
720 0

Фото: Unsplash.com

АҚШдаги савдо марказларидан бирида юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штати, Аллен шаҳридаги савдо марказида юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна етти киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, "CBS" телеканали хабар бермоқда.Қутқарувчилар тўққиз нафар жабрланувчини воқеа жойида топган.

Улардан икки нафари вафот этган. Яна уч нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Манбага кўра, ўт очган шахс ҳам ҳалок бўлган.

“Fox News“ телеканали маълумотига кўра, отишма ”Аллен Premium Outlets“ савдо марказида юз берган. Аммо ушбу манба ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида аниқ рақамларни келтирмади.

Савдо марказига ташриф буюрганлардан бири 30 га яқин ўқ овозини эшитганини айтган. Отишма содир этган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан зарарсизлантирилган.

Олдинроқ, Сербия пойтахти Белград шаҳри марказидаги мактаблардан бирига вояга етмаган бола қурол билан келиб билан ўт очиб, камида тўққиз кишини умрига зомин бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу воқеа сабаб Сербия президенти Александр Вучич халққа мурожаатида ҳукуматни мамлакатда ўлим жазосини қайтаришга чақирганини айтди.

“Мен Бош вазирга [Ана Брнабичга] ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилдим, бироқ у ва ҳукумат бунга қарши. Чунки агар шундай бўлса биз ва Беларусь Европада ўлим жазосига эга мамлакатлар бўламиз”, дейди Вучич. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат “жуда ақлли бўлмаган” конвенциялар туфайли бунга эриша олмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер