АҚШдаги болалар шифохоналари юқумли вирус тарқалиши туфайли беморлар билан тўлиб кетган

22:53 21 Октябр 2022 Дунё
1116 0

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатларидаги болалар шифохоналари нафас олиш йўллари вируси — респиратор синцитиал вирус тарқалиши туфайли тўлиб кетган. Бу ҳақда "The Hill" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Хартфорддаги Коннектикут тиббиёт муассасаси беморлар кескин кўпайган. Натижада муассаса ортиқча босим билан ишламоқда. Шу боис шифокорлар Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича Федерал агентлик билан беморларни қабул қилиш учун чодир жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Коннектикутдаги болалар тиббиёт марказининг бош шифокори доктор Хуан Салазарнинг айтишича, катталар палаталаридан фарқли ўлароқ, бўлимларда интенсив терапия ётоқлари йўқ. Чунки уларга эҳтиёж бўлмаган.

Унинг қўшимча қилишича, нафас йўллари инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сентябрь ойи бошидан буён авваллари кузатилмаган даражада кўпайган.

Нью-Хейвен болалар касалхонаси бир ҳафта ичида тез ёрдам бўлимида икки баробар кўп беморлар мурожаат қилган. Ҳар куни респиратор синцитиал вируси билан касалланган 30 нафаргача бола тиббий муассасага қабул қилинмоқда. Шу билан бирга, коронавирус билан касалланган беморлар бўлимига ҳам болалар олиб келинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер