AҚШда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

20:43 17 Март 2021 Дунё
1048 0

AҚШнинг Жоржия штатидаги учта курортда юз берган отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди. Бу ҳақда "FOX5» телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, биринчи ҳодиса Чероки округида номаълум шахс курортга кириб ўт очган. Натижада уч киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди.

Кейинчалик Aтланта полициясига яқин атрофдаги иккита спа салонларида отишма ҳақида қўнғироқлар келиб тушди. Полиция маълумотларига кўра, биринчи курортдаги отишмада уч аёл, иккинчисида яна бир аёл ҳалок бўлган. Гумонланувчи, телеканал маълумотларига кўра, ҳанузгача ҳибсга олинмаган. Aйни пайтда ушбу воқеаларнинг барчаси бир-бирига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги номаълум, дея хабар беради телеканал.

Чероки отишмасида гумон қилинувчи Вудсток шаҳрида яшовчи 21 ёшли Роберт Aарон Лонг ҳибсга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер