АҚШ Украинадаги сайловлар ҳақида махфий музокара ўтказмоқда — «Politico»

16:08 06 Март 2025 Дунё
327 0

Архив фото

АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси Юлия Тимошенко ва Петр Порошенко партияси аъзолари билан махфий музокаралар олиб бормоқда. АҚШнинг тўрт нафар юқори мартабали дипломатлари Владимир Зеленскийнинг рақиблари билан Украинада сайлов ўтказиш мавзусини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Politico» нашри уч нафар украиналик депутат ва ташқи сиёсат бўйича америкалик экспертга асосланган ҳолда ёзяпти.

Нашрга кўра, Трампнинг ёрдамчилари Украинанинг амалдаги президенти украиналикларнинг можародан чарчаши ва коррупциядан норозилиги сабабли сайловда ғалаба қозона олмаслигига амин.

«Америка расмийларининг позицияси шундан иборатки, АҚШ Украина сиёсатига аралашмайди, бироқ Трамп ва унинг маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари бошқача «гапиради», — дея ёзмоқда «Politico».

Шунингдек, нашрда айтиладики, сайловларни ўтказиш вақтинча сулҳга эришилгандан сўнг узоқ муддатли тинчлик музокаралари бошланишидан олдин режа қилинган.

Москва ҳам Украинада президентлик сайловларини ўтказишни талаб қилмоқда. Тимошенко ва Порошенко жанглар тугашидан олдин сайловлар ўтказилишига қаршилик билдирган. Шундай бўлсада улар ўзларини Зеленский рози бўлмаган шартларга розидек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Украина сиёсат институти директори Руслан Бортникнинг сўзларига кўра, Украина сиёсий фракциялари Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш этиш учун норасмий алоқалардан фойдаланишга, Трамп жамоаси, Республикачилар партияси билан муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер