АҚШ Украина билан қирувчи самолётлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилаётганини тасдиқлади
Фото: Reuters
АҚШнинг БМТдаги вакили Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилднинг айтишича, Вашингтон Киевнинг қуролга муҳтожлигини мунтазам муҳокама қилади.
«Биз украиналиклар билан яқиндан ва тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиб, уларга нима ва қачон кераклигини аниқлаш ҳамда улар биз тақдим этган қурол тизимларидан фойдаланишга ўргатилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ишлаяпмиз. Бу мунозаралар давом этмоқда», деди Томас-Гринфилд.
Шунингдек, у АҚШ Украинага қирувчи самолётларни топширишни истисно қиладими, деган саволига жавоб берди.
Томас-Гринфилд ўз жавобларида жанговар машиналарни тилга олмаган. Аммо у Украинага ерда фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш мумкин бўлмаган тизимларни тақдим этишда ёрдам бермаслигини айтган.
Доимий вакилнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиш ниятида эмас ва зарурий ҳарбий имкониятлар ҳақида мунозаралар давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг