АҚШ Тайванга разведкачи дронларни етказиб беради

18:20 14 Август 2023 Дунё
1787 0

Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати Тайванга 345 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети доирасида тўртта "MQ-9A" разведкачи дронни беради. Бу ҳақда "Focus Taiwan" ўз манбаларга таяниб ёзмоқда.

Манбада етказиб беришнинг аниқ саналари айтилмаган. Негаки, ҳозирда америкалик мутахассислар дронларни энг илғор ускуналар билан демонтаж қилмоқда. Ёрдам пакетига ўқув дастурлари ва ўқ-дорилар ҳам киради.

Ушбу хабарга Тайван мудофаа вазирлиги изоҳ бермади.

13 август куни Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг ўзини ошкор қилмаган расмийси Тайван бўғозидаги кескинликнинг асосий сабаби сифатида АҚШнинг Тайпейдаги маъмуриятни қўллаб-қувватлаши ва Тайванни Хитойга қарши қўйиш истагини тилга олди. Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон Тайванга муносабатини зудлик билан ўзгартириши кераклигини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер