АҚШ суди 60 минг мигрантни депортациядан ҳимоялашни бекор қилиш жараёнини маъқуллади
АҚШ федерал апелляция суди ҳукуматга Гондурас, Никарагуа ва Непалдан бўлган 60 минг нафар мигрант учун депортациядан вақтинчалик ҳимояни бекор қилиш жараёнини давом эттиришга рухсат берди. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди.
NYT ушбу суд қарорини Дональд Трамп маъмуриятининг «ўз ватанларидаги инқирозлардан қочиб келган мигрантлар учун мўлжалланган дастурни чеклаш йўлидаги интилишларидаги ғалабаси» деб баҳолади.
Аввалроқ, май ойида АҚШ Олий суди ҳам ҳукуматга худди шу дастур доирасида 350 минг нафар венесуэлалик мигрантларни вақтинчалик ҳимоя мақомидан маҳрум этиш ҳуқуқини берган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг