АҚШ фуқароси 101 ёшида ўрта мактаб тугатганлик ҳақидаги аттестатни олди
Фото: abcnews.go.com
АҚШ фуқароси 101 ёшида ўрта мактабни тугатганлик ҳақидаги аттестатни олди. У 1930 йилларда мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Шунга қарамай орадан 80 йил ўтиб, у мактабни тугатиб қўйишга аҳд қилган.
Меррилл Купер 1938 йилда мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлади. Чунки у ва онаси молиявий сабабларга кўра Филаделфияга кўчиб ўтишади. Меррилл 2018 йилда таълим муассасасига саёҳат қилади ва мактабни тугата олмаганидан афсусда эканини билдиради.
Бу сўзлардан сўнг Мерриллнинг қариндошлари мактаб раҳбарияти билан боғланиб, у ўқишни тугатиши мумкинми, деб сўрашган.
Мактаб раҳбарияти Мерриллнинг бу илтимосини ерда қолдирмаган ва 2022 йилда у мактабни тугатганлик ҳақидаги аттестатни олди. Бундан ташқари, Меррилл Купер учун битирув маросими ҳам ташкил этилган ва унга оиласи таклиф қилинган.
«Биз бу орзуни рўёбга чиқариш шарафига муяссармиз», дейилади мактаб баёнотида.
Аввалроқ, АҚШда 87 ёшли бобо ва набира бир кунда университетни тамомлаган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг