АҚШ Европада 10,5 минг аскарини жойлаштиришга тайёрланмоқда

00:20 14 Май 2022 Дунё
1047 0

Фото: AP

АҚШ Европада 10,5 минг аскарини жойлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби айтиб ўтди. 

Унинг маълум қилишича, АҚШ яқин ойларда ротация доирасида Европада 10,5 мингга яқин америкалик аскарни жойлаштиради. Бу ҳарбий аввал жойлашган армия бўлинмаларини алмаштиради. Ушбу жараён бир неча ой давом этади.

Шунингдек, АҚШ ҳарбий департаменти вакили бу ҳарбийлар «Украинада жанг қилмаслигини» таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгрессига АҚШ Қуролли кучларини Украинага юбориш таклифи киритилган эди.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Украинада «махсус ҳарбий операция» ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Бу қарор АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар қўлланишига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер