АҚШ Афғонистонга қолдириб кетган ҳамма нарсани «Толибон»дан қайтариб олиши керак — Дональд Трамп

02:16 31 Август 2021 Дунё
774 0

Фото: Reuters

АҚШ Афғонистонга қолдириб кетган ҳамма нарсани «Толибон» ҳаракатидан қайтариб олиши керак.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга кўра, гап бу ерда Афғонистонга қолдириб кетилган қиймати 85 миллиард долларга тенг техника ва ускуналар ҳақида кетмоқда.

Унинг фикрича, агар «Толибон» уларни қайтаришни истамаса, АҚШ бу жиҳозларни йўқ қилиши ёки уларни олиш учун армия юбориши керак.

«Агар улар («Толибон») қайтармаса, ҳарбий куч билан бориб, уларни олиш ёки ҳеч бўлмаганда портлатиб юбориш керак», дейди Трамп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер