АҚШ Адлия вазирлиги Илон Маскга қарши айблов эълон қилди

00:07 14 Сентябр 2023 Дунё
1140 0

Фото: AP

АҚШ Адлия вазирлиги америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маскни ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари шахсий ҳаётини бузганликда айблади.

Манбага кўра, Адлия вазирлиги Маскга қарши даъво аризасида тадбиркор Х Corp. устидан қаттиқ назорат олиб борганини, баъзида компанияни алоҳида йўл билан бошқарганини, натижада у маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Бундан олдин “Bloomberg“ Х ижтимоий тармоғи Калифорнияни штатдаги модерация қонуни бўйича судга берганини ёзган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, Х Corp. Сакраменто федерал судига қонун Конституциянинг сўз эркинлиги банди билан ҳимояланган ички қарорларига тўсқинлик қилаётганини даъво қилди. Даъвогарга кўра, қонуннинг ҳақиқий мақсади ижтимоий медиа компанияларига ҳокимият нуқтаи назаридан муаммоли контентни олиб ташлаш учун босим ўтказишдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер