АҚШ 2021 йил охирига қадар Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади — ОАВ
Яқин кунларда АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қадимий АҚШ аскарлари Ироқдан чиқиб кетишини эълон қилади.
Бу ҳақда "Associated Press" АҚШ президенти маъмуриятининг юқори лавозимли ходимига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ армиясининг Ироқдаги миссияси 2021 йил охирига якунига етиши керак. АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиб кетганидан сўнг, Вашингтон Бағдодга «ИШИД»га қарши курашда ёрдам беришда давом этади. Яъни америкалик инструкторлар Ироқ аскарларига маслаҳат беради ва уларни тайёрлашда иштирок этади.
Байден маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, Ироқ қуролли кучлари ўзларини мамлакатни ҳимоя қилишга қодирлигини исботладилар.
«Associated Press»нинг ёзишича, АҚШ контингентини қисқартириш баҳорда режалаштирилган эди. Аммо кейинчалик томонлар қўшинларни олиб чиқиш жадвалини келиша олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг