“Apple” қурилмалари саратонга сабаб бўлиши мумкин

11:31 03 Декабрь 2024 Дунё
455 0

Техноген гигант маҳсулотлари таркибида онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган кимёвий моддалар мавжудлиги аниқланди.

Гап шунда-ки, фойдаланувчилар компания расмий веб-сайтидаги магнитли зарядлаш қурилмаси бўлган “Belkin BoostCharge Pro” повербанк саҳифасида хавф огоҳлантиришига дуч келган.

Қайд этилишича, компания маҳсулотлари таркибида онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган кимёвий моддалар мавжуд. Бу ҳақда компаниянинг ўзи маълум қилди.

Бу ерда гап пластикни қаттиқ қилиш учун ишлатиладиган кимёвий модда — бисфенол А (БПА) ҳақида бормоқда.

Бу модда инсон организмида гормонал фоннинг бузилишига олиб келади ва репродуктив тизим билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Шунга қарамай, ушбу зарядлаш қурилмасини сотиш ҳали ҳам тақиқланмаган.

Пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда БПА қўлланилиши сабабли ушбу материалдан тайёрланган ғилофлар ҳам харидорларда хавотир уйғота бошлади.

БПАнинг хавфлилик муаммосини унинг бисфенол С (БПС) ва бисфенол Ф (БПФ) каби тижорат ўринбосарлари ҳам ҳал қила олмади, чунки улар ҳам худди шундай заҳарли эканлиги маълум бўлди.

“Бу бисфеноллардан фойдаланиш инсон ва ҳайвонлар соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги сабабли тўхтатилиши керак”, — деди Элче шаҳридаги Мигел Эрнандес университети профессори Хосе Вилялин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер