"Apple" дунёдаги энг қиммат компания сифатидаги мақомини бой берди

00:19 12 Май 2022 Дунё
1309 0

Иллюстратив фото

Нефть нархининг ошиши ва инфляция "Apple"нинг дунёдаги энг қиммат компания сифатидаги мақомини йўқотишига сабаб бўлди. У Саудия Арабистони миллий нефть компанияси ”Saudi Aramco"га ўз ўрнини бой берган. Бу ҳақда ”Bloomberg" хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, айни пайтда "Saudi Aramco"нинг бозор капиталлашуви 2,43 триллион, "Apple"ники эса 2,38 триллион долларни ташкил қилмоқда. 

2022 йил бошида "Apple"нинг бозордаги капиталлашуви биринчи марта уч триллион доллардан ошиб кетган эди. Эътиборлиси, олдин ҳеч бир компания бундай кўрсаткичга эришмаган. Бироқ шундан сўнг корпорациянинг бу кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер