Анор соғлиқ учун фойдали

10:32 19 Декабрь 2022 Жамият
714 0

Анор витаминларга бой ва инсон саломатлиги учун катта фойдага эга. Ёрқин ва серсув мева С, Р витаминларига бой. Шунингдек унинг таркибида В гуруҳи витаминлари В6 ва В12 ҳамда калий, кальций, фосфор ва темир минераллари ҳам бор. Витаминларнинг бундай бирикмаси асаб тизими учун фойдали.

Анор таркибида дезинфекция таъсирини кўрсатувчи моддалар бўлиб, у ичак бузилишлари, ич кетишига қарши курашишда ёрдам беради.

Анор ёшлик меваси деб аталади. Бу унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ.

Пишган анорнинг қобиғида кучли антигелминтик таъсирга эга пелтерин, изопелтерин ва метилизопелтерин алкалоидлари мавжуд.

Гижжалардан қутулиш учун 40-50 г майдаланган анор пўстлоғини 400 г совуқ сувга солинг ва 6 соатдан кейин суюқликнинг ярми буғланиб кетгунча паст оловда қайнатинг. Қайнатмани оз-оздан бир соат давомида ичинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер