Ангела Меркел ўз ҳаёти ҳақида китоб ёзишга қарор қилди

23:04 10 Декабрь 2021 Дунё
2188 0

Фото: Der Spiegel

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел ўз ҳаёти ҳақида китоб ёзмоқчи эканини маълум қилди. Собиқ канцлер асарни ўзининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Беате Бауманн билан бирга тайёрлайди, дея хабар берди "Der Spiegel" нашри.

Меркел ушбу китобни тайёрлашда журналистлар ва тарихчиларнинг ёрдамидан фойдаланмаслигини таъкидлаган. Бауманнинг ҳисоб-китобларига кўра, қўлёзмани тайёрлаш тахминан уч йил давом этади.

«Канцлер бутун ҳаётини эмас, аксинча, асосий сиёсий қарорларни қабул қилишдаги ҳолатларни, энг муҳим вазиятларни баён этмоқчи», — дейди Бауманн.

Собиқ канцлер китобда ёритмоқчи бўлган мавзулар қаторида COVID-19 пандемияси, шунингдек, миграция ва молиявий инқироз масалалари ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер