Андижонлик жисмоний тарбия ўқитувчисига ўқувчилари "Дамас" совға қилди

17:45 13 Ноябрь 2021 Жамият
1054 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ботиржон Муқимов 39 йилдан буён бир мактабда туман ёшларига жисмоний-тарбия ва соғлом ҳаёт сирларидан сабоқ бериб келмоқда. У узоқ йиллик ўқитувчилик фаолияти давомида кўплаб таклифларни рад этган.

«Мен учун мактабда болалар даврасида уларни жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш энг асосий вазифадир, мен ҳам доимо устозларимни ардоқлаб келардим, минг шукрки, бугун шогирд сифатида қилган хизматларим, ўз ўқувчиларим томонидан янада зиёда бўлиб ўзимга қайтди» — дея таъкидлайди қаҳрамонимиз.

Ўндан ортиқ спорт усталари, йигирмадан ортиқ республика чемпионларини етиштириб чиқарган Б. Муқимовнинг фидокорона хизматларига миннатдорлик тариқасида унинг таваллуд кунига шогирдлари томонидан «Дамас» автомобили совға қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер