Андижондаги аварияда икки киши ҳалок бўлди

23:34 23 Июль 2020 Жамият
1615 0

Фото: yhxbb_uz

23 июль, пайшанба куни Андижон вилояти Андижон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун соат 10:00 ларда Андижон тумани Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида содир бўлган.

1997 йилда туғилган "Nexia-3" русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.А. транспорт воситасини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган “Spark” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Ушбу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. “Spark” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “Nexia-3” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Spark” ҳайдовчиси А.А. ҳамда онаси 1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер