Андижонда қушга сув берган аёл тақдирланди
Фото: Видеодан кадр
Андижонда ёввойи қушга сув берган аёл вилояти Экология бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда «Фурқат шифохонаси» ҳудудида аёл ёввойи майна қушга сув бергани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур видео остида қолдирилган изоҳларда фуқаролар ҳолат бўйича кўплаб илиқ фикрлар билдирган.
Кейинчалик ушбу аёл Андижон вилояти Экология бошқармаси раҳбарияти томонидан табиатга ва қушларга беэътибор бўлмаганлиги учун совға билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг