Андижонда МИБ ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида тўрт минг доллар пора билан ушланди
Андижонда хизмат вазифасини бажариш чоғида 4 минг доллар пора олган МИБ ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 январь куни фуқаронинг аризасига асосан Андижон вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят прокуратураси ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўйича ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган бўлиб, унда бюронинг Андижон шаҳар бўлими ижрочиси Ф.Ф. ўз иш юритувидаги қарздор У.Х. ва бошқаларни мажбурий кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро қилиб бериш эвазига Андижон туман бўлими давлат ижрочиси И.Қ. билан бирга, Андижон шаҳрининг «Ватан» чойхонаси яқинидаги бекатда фуқаро О.Қ.дан 4000 доллар миқдорида пора олаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, МИБ томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тез-тез профилактика ишлари олиб борилмоқда. 2021 йилда 3119 та текшириш ўтказилди.
Ўтган йил давомида ўтказилган ички аудит натижаларига кўра, қўпол қоидабузарликларга йўл қўйган 69 нафар ходим интизомий жазо тариқасида бошқарув органларидан бўшатилди. Биргина ўтган даврда бюро ходимлари томонидан содир этилган 18 жиноятнинг 24 таси шахсий қўриқлаш тармоғи ходимларининг ташаббуси билан фош этилди, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг