Андижонда мактаб ўқувчиси ўзини томдан ташлаб, вафот этди

11:27 22 Июнь 2024 Жамият
543 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзини томдан ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 21 июнь куни соат тахминан 03:30 ларда Андижон шаҳрида содир бўлган.

Унга кўра, 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.К. (ўғил бола) Андижон шаҳар, «Ўзбегим» МФЙ, А.Мусаев кўчаси, 23-рақамли кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Оқибатда 16 ёшли ўсмир ҳодиса жойида вафот этган.

Қайд этилишича, вояга етмаган М.К. ота-онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Т.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган.

Шамсутдиновга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлаб, вафот этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер