Андижонда Конфуций институти очилади
Хитой давлатининг Пекин шаҳрида “Ўзбекистон-Хитой таълим форуми” бўлиб ўтди. Унда Андижон давлат чет тиллари институти вакиллари ҳам иштирок этди. Улар томонидан 10 дан зиёд олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказилди.
— “Жиахинг Боулдер” консалтинг институти билан ҳамкорликда 2024-2025 ўқув йилидан 50 нафар хитойлик талабани жалб қилиш ва институтда Хитой таълим марказини ташкил этиш юзасидан ўзаро келишувга эришдик, — дейди институт ректори Дилшодбек Рустамов. — Шунингдек, Northwest University ёрдамида Андижон давлат чет тиллари институтида Конфуций институти очилишига эришиш каби манфаатли лойиҳаларга асос солинди.
Айтиш жоиз, Андижон чет тиллари институтида хитой тили йўналиши мавжуд бўлиб, унда 25 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг