Андижонда фуқаронинг яшаш хонадони ёниб кетди

11:48 22 Август 2025 Жамият
186 0

Ижтимоий тармоқларда «Андижон тумани Зелёниймостда ёнғин бўлмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 август куни соат 07:18 да Андижон тумани «Бахт» МФЙ Олтин водий кўчасида жойлашган фуқаро О.Ж.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида 112 тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, соат 07:20 да Ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 07:38 да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида яшаш хонадонининг шифт том қисми ёниб зарарланган.

Муносабатда ҳодиса оқибатида тан жарохати олганлар йўқлиги маълум қилинди. Хозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бошқарув сервисида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер