Андижонда яна 1 035 та хонадон электр энергияси билан таъминланади
Андижон вилоятининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Хакан» подстанциясига 200 мВА янги замонавий трансформатор ўрнатилди.
Шу вақтга қадар 103 фоиз ўта юкланиш билан ишлаётган 220 кВли «Хакан» подстанциясида жорий йилда 1 та 125 мВА трансформатор ўрнига 200 мВАли трансформатор ўрнатилиб, вилоятда жами 75 мВА қўшимча қувват билан таъминлаш имконияти яратилди.
Катта қувватга эга ушбу трансформаторнинг ўрнатилиши истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун қарийб 207 минг кВт*соат қўшимча электр энергиясини етказиб бериш имконини беряпти. Бир хонадонда бир ой давомида ўртача 200 кВт*соат электр энергияси истеъмол қилинишини ҳисобга олсинса, янги таъминот манбаси 1 035 та қўшимча хонадонни таъминлаш имконини беради.
Амалга оширилган ишлар натижасида, Андижон шаҳри, Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларининг куз-қиш мавсумида электр энергия таъминоти яхшиланишига эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг