Андижонда бемор абитуриент шифокорлар ёрдамида имтиҳонда иштирок этди ва ётган ҳолда тестларни ишлади
Андижонда бемор абитуриент шифокорлар ёрдамида имтиҳонда иштирок этди ва ётган ҳолда тестларни ишлади
Андижон давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Д.Аббасова бетоблиги туфайли тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида Андижон давлат университети Хорижий тиллар биносидаги имтиҳон залига олиб келинган. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Университет бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдамни таъминлаган ҳолда унга имтиҳонларда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади.
Якунда абитуриент ушбу ҳолатида тест топширишига етарлича шароит яратиб берган тест маркази ва Андижон давлат университети масъул ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг