Андижонда аҳоли хонадонларидан бири ёниб кетди

17:10 19 Февраль 2025 Жамият
386 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида жойлашган хонадонлардан бири ёнаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 19 февраль куни соат 14:26 да Олтинкўл тумани «Қўштепа» МФЙда жойлашган, фуқаро И.Ш.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ҳудудий ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари соат 14:32 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 15:02 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Ҳодиса оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг 40 м/кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Таъкидланишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер