Андижонда 237 миллион сўмлик газ ўғирлаган новвойхона фош қилинди (+видео)
Андижон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Избоскан туманида «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари, Ўзенергоинспекция ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.
Маълум бўлишича, тумандаги «Қашқарлик» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. А. хонадонида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, хонадонда табиий газ тармоғига ваколатли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида шартномасиз, лойиҳа техник ҳужжатларсиз, ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланган ҳолда фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 237 миллион 453 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда тўпланган барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг