Андижон вилоятида Прокуратура томонидан жорий йилнинг 1-ярмида қарийб 5,5 минг нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган

08:51 27 Июль 2022 Жамият
537 0

Вилоят прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг 1-ярмида назорат фаолияти йўналишларида ўтказилган тадбирларда 4,5 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб, қарийб 5,5 минг нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Прокурор протестлари асосида 502 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинган, 1 608 та ҳужжатлар қонунларга мувофиқлаштирилган, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 303 та тақдимномалар киритилган.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 254 та жиноят ишлари қўзғатилган ва судларга 4,2 млрд. сўмлик моддий зарарларни ундириш ҳақида 749 та аризалар киритилган.

Шунингдек, ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги вазифаларни амалга ошириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер