Андижон вилоятида биринчи IT-Техникум ташкил этилди
Фото: MITC
Андижон туманидаги Машинасозлик техникуми негизида Андижон ахборот технологиялари техникуми ташкил этилди.
Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, IT-техникумнинг бино ҳамда иншоотлари реконструкция қилинди. Ҳудудларини ободонлаштириш ишлари якунига етказилди.

Амалий ишлар натижасида 150 ўринли замонавий ётоқхона ташкил этилди. Шунингдек, 2 та компьютер синф хоналари замонавий кўринишга келтирилиб, 40 та моноблок жамланмаси ва мебеллар билан таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг