Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

13:50 28 Январь 2025 Жамият
486 0

Саттаров Давронбек Хасанбоевич вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Давронбек Саттаров тайинловга қадар Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2021 йил май ойидан буён Азизхон Маҳсумов ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер