Андижон машинасозлик институтида халқаро анжуман ўтказилди

16:52 04 Октябр 2023 Жамият
371 0

“Мехатроника ва робототехника: муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги 2-халқаро илмий-амалий анжуманда Латвия, Литва, Португалия ҳамда Грециянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан 50 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда магистрантлар иштирок этди.

Тадбир давомида Литванинг Гедиминас номидаги Вилнюс техника университети мехатроника ва робототехника кафедраси профессори Витаутас Бучинскас, Греция халқаро университети профессори Кококирис Ламброс, Португалиянинг Виана-ду-Каштелу политехника институти профессори Дуарте Нуну Малейру Алвес ва бошқалар сўзга чиқишди. Улар томонидан маърузалар ўқилди.

— Лойиҳа 2019 йилдан буён амалга ошириляпти,—дейди Андижон машинасозлик институти ректори Умиджон Турдиалиев. —Унда Европанинг 5 та ҳамда мамлакатимизнинг 7 та олий таълим муассасаси иштирок этмоқда. Институтимиз ушбу лойиҳанинг Миллий координатори ҳисобланади. Қайд этиш лозим, таълим муассасамиз қошида мехатроника жамияти, ўқув маркази ҳамда лабораторияси шакллантирилди. Мамлакатимизнинг 5 та олий таълим муассасасида мехатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналиши бўйича дастурлар жорий қилинди. Шунингдек, соҳа ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди. Бундан ташқари, онлайн таълим ва ҳамкорлик учун веб-платформа яратилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар шўбаларга бўлинган ҳолда илмий изланишлар самарасини таҳлил қилишди, эришилган ютуқлар ва ечимини кутаётган масалалар хусусида мунозаралар ўтказишди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

журналист.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер