Амударё томондан кучли сув тошқини бўлиши ҳақидаги хабар мутлақо асоссиз
Хабарингиз бор, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилояти ҳудудида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди. Мазкур ҳолат ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларида хабарлар бериб бориб борилмоқда. Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Жараёнда одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келишмоқда. Хусусан, ҳозирда одамлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳар хил шов-шувли маълумотлар, уйдирма ахборотлар тарқатиш ҳоллари учраб турибди. Ана шундай хабарларнинг бирида гўёки бугун Амударё томондан кучли сув тошқини бўлиши ва аҳоли эвакуация қилинаётганлиги ҳақида сўз боради. Ушбу каби маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гарчи мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида фейк хабарларни тарқатганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланмаган бўлса-да, нотўғри (ёлғон) хабарларни тарқатиш ва бунинг натижасида зарарли оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида бир қанча нормалар мавжуд.
Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддасида қандай ахборот турлари интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.
“Шу ўринда фуқароларимиздан юқоридаги каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликларини сўраймиз“ дейилган хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг